Превью. "Бухоро" - "Пахтакор"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Суперлига 9-турида "Пахтакор" "Бухоро" билан сафар ўйинида майдонга тушади.

Чемпионатлар тарихида ушбу жамоалар 62 бор ўзаро беллашган. 46 баҳсда "Пахтакор", 7 беллашувда "Бухоро" ғалаба қозонган. 9 тўқнашув дуранг билан якунланган. Рақиб дарвозаси 146 бор ишғол этилиб, бухороликлар 38 гол уришган. 18 учрашувда "Шерлар" рақибни йирик натижа билан таслим қилган. 2005 йил энг йирик натижа кузатилган. Сафарда "Пахтакор" 8:0 ҳисобида зафар қучган.

Меҳмондаги ўйинларда "Шерлар"нинг кўрсаткичи шундай кўриниш олган: 18 ғалаба, 7 дуранг ва 6 мағлубият. "Бухоро" дарвозасига 62 гол урилиб, 21 тўп ўтказиб юборилган.

"Бухоро" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 22 апрель, чоршанба куни соат 20:15 да Бухоро ФА стадионида бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!