ПСЖ футболчиси фаолиятини АПЛда давом эттирмоқчи

ПСЖ клуби ҳимоячиси Левен Кюрзава жамоани тарк этишга яқин турибди. Бу ҳақда L'Equipe хабар бермоқда.

Манбанинг ёзишича, “Галатасарой” 28 ёшли футболчига таклиф билдирган, аммо у Туркия чемпионатига ўтишни рад этган. Левен фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттиришни хоҳлайди.

Париж клуби раҳбарияти Кюрзава учун 10 миллион евро таклиф қилинса, уни қўйиб юборишга тайёр.

Левен Кюрзава ўтган мавсум Франция чемпионатида жами 19 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар