ПСЖнинг иккита асосий таркиб футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди

ПСЖ клубида жиддий кадрлар муаммоси юзага келди.

Парижликларнинг икки нафар ярим ҳимоячиси жароҳат олган ва келаётган учрашувларда жамоага ёрдам бера олмайди. "L'Equipe" нашри берган хабарга қараганда, италиялик Марко Верратти жароҳатини тўлиқ тиклаб улгурмаган. У яна 3 ҳафтага сафдан чиққан.

29 ёшли футболчи ноябрь ойида клубнинг 4 учрашувидан атиги биттасида майдонга тушган. Шунингдек, ЕЧЛ сўнгги тури доирасидаги "Манчестер Сити"га жароҳат олган Андер Эррера ҳам яқин 1 ой давомида жамоасига ёрдам бера олмаслиги маълум қилинган.

Маълумот учун, Париж клуби жорий мавсум 37 очко билан Франция чемпионатида карвонбошилик қилмоқда. ЕЧЛда эса, плей-офф масаласини муддатидан олдин ҳал этди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар