"Манчестер Юнайтед" "Интер" ярим ҳимоячиси Марцело Брозовични сотиб олишни режалаштиряпти. Бу ҳақда "Calcio Mercato нашри хабар бермоқда. 

Манбанинг маълум қилишича, 28 ёшли футболчи Поль Погба жамоани тарк этиши мумкинлиги сабабли, "қизил иблислар" эътиборига тушган. 

Шунингдек, Донни Ван де Бек ҳам бошқа жамоага ўтишни истаяпти. МЮ Брозовични эҳтимолий йўқотишлар ўрнини тўлдириш учун олиб келмоқчи. 

Хорватиялик футболчини "трансфермаркт" портали айни дамда 40 миллион еврога баҳоламоқда.   

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)