"Қўқон-1912" ҳимоячиси янги мавсумни қаерда ўтказади?

Ҳозирда аксарият ўйинчиларнинг шартномалари саноқли кунлардан кейин ўз кучини йўқотади. Ана шундай футболчилардан бири Бобур Акбаров бўлиб, у ҳам 1 январдан эркин агентга айланади.

Бу футболчи икки йилдан бери “Қўқон-1912” жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келяпти. Бу йил Суперлигада 18 та учрашувда майдонга тушди.

акбаров

Марказий ҳимоячининг эркин агентга айланаётгани учун унга айрим клублар қизиқиш билдиришмоқда. Маълум бўлишича, Акбаров ҳали “Қўқон-1912” билан шартномасини узайтиргани йўқ. Шу сабабли ўйинчининг кейинги мавсумни қаерда ўтказиши ҳозирча сўроқ остида турибди. Футболчи эса тез орада қаерда тўп суришини аниқлаб олмоқчи.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!