Рамос

Кеча "Реал"дан кетганини эълон қилган ҳимоячи Серхио Рамос ўзига янги клуб изламоқда.

Журналист Хосеп Педреролнинг El Chiringuito телеканалидаги "Jugones" дастурида хабар беришича, 35 ёшли испаниялик футболчи “Милан” билан алоқага чиққан.

Рамос янги клубидан икки йиллик шартнома ва йилига 15 миллион евро маош талаб қилмоқда. Бундан ташқари, у шартнома имзолагани учун 20 миллион евро бонус олмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Рамос “Реал” билан шартнома муддати якунлангани боис ҳозирда эркин агент ҳисобланади. У бўлажак жамоасига текинга бориб қўшилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)