Рангник шубҳали трансферга қўл урди

Daily Mail нашри “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Ральф Рангник ўз жамоасига “Брайтон” ҳимоячиси Тариқ Лэмптини қўшиб олишга қарор қилгани ҳақида ахборот тарқатди.

Манбага кўра, германиялик мутахассис клуб хўжайинларидан 18 миллион еврога баҳоланаётган ўйинчини тезроқ сотиб олишни сўраяпти.

Лэмпти икки йилдан бери “Брайтон” аъзоси ҳисобланади. Ҳимоячи шу муддат давомида  премьер-лигада ўттиздан зиёд ўйин ўтказиб, битта гол ҳам урган. Бироқ, мутахассислар 21 ёшли футболчининг савияси “Манчестер Юнайтед”га тўғри келишига шубҳа билан қарамоқда.

Тариқ Лэмптининг “Брайтон” билан шартномаси 2025 йилнинг ярмигача давом этиши боис, манчестерликлар яхшигина харажат қилишига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!