Расман! Асамоа "Ювентус"ни тарк этмоқда

“Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Квадво Асамоа жамоани тарк этиши ҳақида расман эълон қилди.

- “Юва” раҳбарияти менга янги шартнома таклиф қилганига қарамай, мен янги чақириқни қабул қилдим. Шуни айтишим жоизки, бундай қарорни қабул қилиш осон кечмади.

Бу ерда бир неча йил умримни ўтқазганимдан фахрланаман. “Ювентус” ҳаётимнинг охиригача менинг юрагимда қолади, келажакда ушбу клубга қарши қандай тўп тепишни тассавур қилолмайман, - дея Асамоа ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида ёзиб қолдирди.

Тарқалган хабарларга кўра, 29 ёшли футболчи эркин агент сифатида “Интер”га ўтиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!