Расман: Элдор Шомуродов "Истанбул Башакшехир"га тўлиқ трансфер қилинди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов "Рома"дан Туркиянинг "Истанбул Башакшеҳир" клубига тўлиқ трансфер қилинди.

Аввалроқ римликлар 30 ёшли футболчини Туркия клубига ижарага берган ва шартнома доирасида уни сотиб олиш ҳуқуқи ҳам мавжуд эди.

Журналист Николо Скира маълумотига кўра, "Истанбул Башакшеҳир"  белгиланган шартлар бажарилганидан сўнг Шомуродовни 2,8 миллион еврога тўлиқ сотиб олган.

Футболчи билан 2029 йил ёзига қадар шартнома имзоланган. Шу билан бирга, “Рома” унинг келгусидаги сотувидан 10 фоиз улуш олади.

Жорий мавсум Шомуродов Туркия чемпионатида 30 учрашувда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. У тўпурарлар рўйхатида иккинчи ўринда бормоқда. Биринчи ўриндаги "Трабзонспор" форварди Онуачуда 22 та гол мавжуд.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!