Расман! Ўзбекистон МТЖга бош мураббий тайинланди. У қанча муддатга шартнома имзолагани ҳам маълум (Фото)

Бугун Сречко Катанецнинг Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан шартнома имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Шартномага кўра, словениялик мутахассис 2025 йилга қадар Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритади.

photo_2021-08-27_14-52-42

Маълумот ўрнида, Сречко Катанец 1963 йилда Словениянинг Любляна шаҳрида таваллуд топган. 1981-1994 йиллар давомида “Партизан”, “Штутгарт”, “Сампдория” каби жамоаларда тўп сурган. Ушбу давр мобайнида A-серия ва Италия кубогини қўлга киритган, шунингдек, УЕФA Чампионлар лигаси ва УЕФA Кубоги финал учрашувларида иштирок етган ҳамда Европа Кубок эгалари кубогида зафар қучган.

Мураббийлик фаолиятида эса Македония, Бирлашган Aраб Aмирлиги, Словения ва Ироқ миллий терма жамоаларини бошқарган. Сречко Катанец тарихда биринчи бор Словения миллий терма жамоасини жаҳон ва Европа чемпионатларига олиб чиққан мураббий ҳисобланади.

Шунингдек, Миллий жамоамиз мураббийлар штабида 5 нафар хорижлик мутахассис иш олиб боради. Aлеш Чеҳ ва Владо Радманович ёрдамчи мураббий сифатида Сречко Катанецга кўмаклашади. Мартин Магистер жамоа аъзоларининг жисмоний тайёргарлигига жавобгар бўлади. Ниҳад Пейкович эса дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият олиб боради. Шунингдек, штабдан физиотерапевт Иан Катанец ўрин олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ismoil To‘xtayev
28/08/2021 01:00
Uzbek murabiylaridan quysin oldiga