Рауль Асенсио "Реал Мадрид"ни тарк этиши мумкин

"Реал Мадрид" марказий ҳимоячиси Рауль Асенсио мавсум якунида клубни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда "Diario AS" хабар берди.

Манбага кўра, мадридликлар ҳимоя чизиғида Эдер Милитао ва Дин Хаусенга таянишни режалаштирмоқда. Шунингдек, жамоа тажрибали Антонио Рюдигерни сақлаб қолиш ва яна бир марказий ҳимоячи билан кучайиш ниятида.

Шу сабабли Рауль Асенсио асосий таркибдан ўрин олиш имконияти паст деб баҳоланмоқда ва клуб уни сотиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Шу билан бирга, 23 ёшли футболчининг жамоа бош мураббийи Альваро Арбелоа билан муносабатлари яхши эмаслиги ҳам таъкидланмоқда.

У ўтган ёзда "Реал Мадрид" билан шартномасини 2031 йилгача узайтирган эди. Бироқ бу ҳолат уни клубда қолишига кафолат бўлмаслиги мумкин. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 25 миллион евро атрофида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!