“Реал” Англияда порлаган янги юлдузга кўз тикмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Жорий мавсумдаги муваффақиятсизликлардан кейин “Реал” ёзги трансферлар ойнаси даврида таркибини ўзгартиришга қарор қилган.

“Қироллик клуби” скаутлари Англия Премьер-лигасида ўзини кўрсата бошлаган “Борнмут” ҳужумчиси Эли Жуниор Крупини кузатиб бормоқда.

19 ёшли футболчига, аввал хабар қилинганидек, Премьер-лига грандлари ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Журналист Экрем Конур маълумотига кўра, истиқболли франциялик футболчига шартнома беришга тайёр клублар қаторига “Реал”нинг қўшилгани трансфер бозоридаги вазиятни ўзгартириши мумкин.

“Борнмут” раҳбарияти ўз ўйинчисини гранд клублар назаридан сақлаб қола олмайди ва шу боис улар бу трансфердан мўмай даромад ишлаб олмоқчи. Айни пайтда клуб ўз ҳужумчисини 70 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Бу сумма Эли Жуниор Крупининг Transfermarkt порталида кўрсатилган 40 миллион евролик бозор қийматидан анча юқори ҳисобланади.

Аммо ёш ўйинчининг Англия чемпионатида 27 та ўйинда 10 та гол ургани унинг салоҳияти юқори эканини кўрсатмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!