“Реал” бир гуруҳ юлдузларидан воз кечди!

“Реал” бош мураббий Карло Анчелотти қўл остида жорий мавсумда чемпионлик учун курашмоқда. Бироқ, италиялик мураббийнинг зиммаси бошқа муҳим вазифа бор.

Карло Анчелотти “Реал”нинг янги эрасини бошлайдиган жамоа қуриши керак. Келажак жамоаси, деб таърифланаётган бу лойиҳа марказида ПСЖдан олиб келинадиган Килиан Мбаппе бўлади.

Италиялик мутахассис ишни таркибни ёшартиришдан бошламоқчи. Унинг талабига кўра, жамлани ёши ўтиб бораётган ва келажакда фойдаси тегмайдиган футболчилар тарк этиши керак. “Қироллик клуби” шу мавсумнинг ўзида Гарет Бэйл, Эден Азар, Иско, Марсело, Лука Йович ва Хесус Вальехо билан хайралашади.

Айни пайтда, клуб мутасаддилари бу футболчилардан қутилиш йўлларини изламоқда. Трансферлардан кетган маблағ ва маошлардан тежалган пуллар Килиан Мбаппени олиб келиш ва жамоа етакчисига айланиб бораётган Винисиус Жуниор билан янги битим имзолашга йўналтирилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)