“Реал” “Челси”дан норози юлдузни чорлаяпти

“Челси”нинг 22 ёшли ярим ҳимоячиси Мейсон Маунт ўз фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин.

Яқинда истеъдодли футболчи Томас Тухель бошчилигидаги мураббийлар штаби вакиллари қимматбаҳо ўйинчиларга яхши муносабат қилиб, клуб тарбияланувчиларининг ҳурматини жойига қўймаётганидан норозилиги билдирганди.

Бундан ташқари, Маунтга клуб раҳбарияти унга маошини кўтариш бўйича музокара ўтказмаётгани ҳам ёқмаяпти ва у “аристократлар” сафини тарк этмоқчи.

Бу вазиятдан Европанинг қатор жамоалари, хусусан,  “Реал” ҳам фойдаланиб қолмоқчи. Бироқ, Маунтнинг лондонликлар билан шартномаси 2024 йилнинг ярмигача давом этади ва унинг трансфери 75 миллион еврога баҳолаётгани  харидорларга оғирлик қилиши мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар