Франция терма жамоаси ҳамда “Реал” Мадрид клуби ҳимоячиси Рафаэль Варан ҳали ҳам “Манчестер Юнайтед”нинг диққат марказида бўлиб турибди.

ESPN нашри тарқатган хабарга қараганда, “қизил иблислар” 28 ёшли футболчининг трансфери масаласида “қироллик клуби” билан деярли келишувга эришиб бўлган. Ушбу трансфер МЮга тахминан 50 миллион еврога тушиши айтилмоқда.

Варан “Реал” сафида 2011 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

Рафаэль ўтган мавсум Испания чемпионатида жами 31 та ўйинда иштирок этди ва 2 та гол урди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)