“Реал” икки ўйинчини бепул олмоқчи

Одатда, супертрансферларни амалга оширадиган “Реал” раҳбарияти текинга ўйинчи олиш имкониятидан ҳам фойдаланиб қолмоқчи.

Айни пайтда, мадридликлар жамоага икки нафар футболчини жалб қилишни режалаштирмоқда. Улар “Лион” ҳимоячиси Жезон Денайерни Мадридга кўчириб келмоқчи. Истеъдодли футболчининг францияликлар билан шартномаси мавсум охирида якунланади. Бельгиялик ҳимоячининг ўзи ҳам Испания чемпионатига кўчиб ўтишга қарши эмас.

Шунингдек, “Боруссия М” ҳимоячиси Маттиас Гинтер ҳам жамоаси билан шартномани узайтирмаса, ёзда “Қироллик клуби”дан таклиф олади.

Ёзда бир неча ҳимоячисидан айрилган “Реал” мураббийлар штаби янги ўйинчилар ёрдамида жамоанинг мудофаа чизиғини кучайтиришга эътибор қаратмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар