“Реал”: Икки юлдузга кучимиз етмайди!

“Реал”нинг молиявий имкониятлари аввал режалаштирилганидек, Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холанд тандемини ўйнатиш имконини бермайди.

“Қироллик клуби” бу икки супертўпурардан бирини танлашига тўғри келади.

Marca нашрининг хабар беришича, “Реал” норвегиялик ҳужумчига ҳам жиддий қизиқиш билдираётган бўлса-да, Холанд учун рақобатда қатнашмайди. Манба мадридликлар бу борада “Мачестер Сити” ва “Пари Сен-Жермен”га бас келолмайди.

Шунингдек, Холандга даъвогар бўлган “Челси” ҳам курашда охиригача бориши айтилмоқда.

Килиан Мбаппе масаласи осонроқ ҳал бўлади. Франциялик ҳужумчи ПСЖнинг  ҳамкорликни узайтириш бўйича барча таклифларини рад этди. У ёзда эркин агент сифатида ўзи имтаган жамоани танлаши мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×