Карло Анчелотти бошчилигида янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Реал" клуби ёпиқ тарзда кечган ўртоқлик учрашувида "Райо Вальекано" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Беллашувда Иско пенальтидан гол уриб ҳисобни очган бўлса, Виктор Чустнинг автоголи туфайли "Райо" мувозанатни тиклади. 

Маълумот учун, "қаймоқранглилар" 25 июль куни "Рейнжерс"га қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)