"Лестер" клубида барқарор ўйин намойиш этиб келаётган Юри Тилеманс фаолиятини бошқа жамоа сафида давом эттириши мумкин.

"Calciomercato" нашри тарқатган маълумотларга қараганда, бельгиялик футболчига "Бавария" ҳамда "Ливерпуль"дан жиддий қизиқиш бор. Мюнхен клуби уни тез орада шартномаси якунланадиган Леон Горецкага, мерсисайдликлар эса, ПСЖга ўтиб кетган Вейналдумга ўринбосар сифатида кўрмоқда.

24 ёшли ярим ҳимоячининг "тулкилар" билан 2023 йилга қадар мўлжалланган шартномаси бор. "Transfermarkt" портали уни 55 миллион еврога баҳоламоқда. Аввалроқ, Юри "Реал" клуби қизиқишлари доирасига тушгани хабар берилганди.

Юри "Лестер" сафида жорий мавсум 14 учрашувда майдонга тушиб, 3 тадан гол ва ассист муаллифига айланди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар