“Реал” сардори клубдан норози

"Реал" ҳимоячиси Даниэль Карвахаль ўйин амалиёти етишмаётганидан норози.

Кеча 34 ёшли футболчи Ла Лиганинг 23-туридан ўрин олган "Валеньсия"га (2:0) қарши ўйинни тўлиқ захирада ўтказди. Ўнг қанот ҳимоячиси Давид Хименес Корредор асосий таркибда майдонга тушди, 76-дақиқада унинг ўрнини Трент Александер-Арнолд эгаллади.

Ўйин якунлангач, Карвахал жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Антонио Пинтус қўл остида шуғулланиш учун майдонга тушди. The Athletic нашрининг ёзишича, футболчи "асабийлашган."

Футболчига яқин манбалар у майдонга тушмаётганидан хафа бўлганини айтишди, аммо у астойдил машғулотларда давом этишини қўшимча қилишди.

"Реал" раҳбариятидаги манбаларнинг маълум қилишича, клуб жорий мавсум охирида якунланадиган шартномани узайтиришга шубҳа билан қарамоқда. Карвахаль томон ҳам унинг "Мадрид"да қолишига ишонмаяпти. Клубда ўнг қанот ҳимоячисига эҳтимолий трансферлар муҳокама қилинаётганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!