"Реал" Варанни қанчага сотади?

"Реал" Мадрид раҳбарияти агар тез орада шартномани узайтирмаса, ҳимоячи Рафаэль Варанни сотиб юборади.

Goal.com тарқатган хабарга қараганда, "қироллик клуби" франциялик футболчини 70 миллион еврога баҳоламоқда. Агар ҳеч бир ҳеч бир жамоа бундай миқдордаги маблағни таклиф қилмаса, мадридликлар нархни 40-50 миллион еврога туширишлари мумкин.

Варанга асосан "Манчестер Юнайтед", "Челси" ва ПСЖ клублари қизиқиш билдирмоқда. Унинг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Рафаэль ўтган мавсум Ла Лигада 31 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда рақиб дарвозасига 2 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!