"Ренн" - ПСЖ: Матнли трансляция

Бироздан сўнг Франция чемпионати 9-туридан ўрин олган "Ренн" - ПСЖ ўйини старт олади. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали томога қилишингиз мумкин. 



  • 90+7'

    Ўйин якунига етди. Парижликлар сафарда ўртамиёна "Ренн"га имкониятни бой берди. 

  • 90+2'

    Мессининг зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 88'

    Парижликлар олдинга ўтишда давом этмоқда.

  • 85'

    Мбаппе аут ёнида рақибга нисбатан қўпол тарзда ўйин қоидасини бузди ва сариқ карточка билан жазоланди. 

  • 83'

    Пенальти бекор қилинди. 

  • 81'

    ПСЖ дарвозасига пенальти белгиланди. 

  • 76'

    "Ренн" футбболчисининг зарбасини Доннарума қийинчилик билан эгаллаб олди. 

  • 73'

    Мессининг бу сафарги зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

  • 72'

    Неймар жарима зарбаси ишлади. Тўп ёнида Лео Месси. 

  • 70'

    Мбаппе дарвозабон ибилан яккама-якка ҳолатга чиқиб бориб, ноаниқ зарба йўллади. 

  • 70'

    Мбаппенинг голи оффсайд туфайли инобатга олинмади. 

  • 70'

    ГОООООЛ! Мбаппе ҳисобни қисқартирди. 

  • 65'

    Мбаппе жарима майдони ташқарисидан ноаниқ зарба йўллади. 

  • 64'

    "Ренн" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 63'

    Мбаппенинг олисдан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ чиқди. 

  • 62'

    Сулейманнинг кучли зарбасидан сўнг тўп майдонни тарк этди. 

  • 60'

    Мессининг ажойиб узатмасидан сўнг Неймар тўпга улгура олмади. 

  • 57'

    Ди Мариянинг Мессига узатмаси ноаниқ чиқди. 

  • 56'

    Доннарумага ҳам эътироз билдиргани учун сариқ карточка кўрсатилди. 

  • 55'

    Мартин ва Кимпенбе сариқ карточка билан огоҳлантирилди! 

  • 53'

    Гейега нисбатан рақиб футболчиси ўйин қоидасини бузди. 

  • 50'

    ПСЖ иккинчи бўлимда ҳали айтарлик вазият ярата олмади. 

  • 46'

    ГОООООЛ! Бўлим аввалида парижликлар иккинчи голни ўтказиб юборди. Гол муаллифи Флавьен Те.

  • 45'

    Ўйиннинг иккинчи бўлимига старт берилди. 

  • 45'

    Биринчи бўлим якунига етди. Ҳозирча мезбонлар 1:0 ҳисобида номдор рақибдан устун келмоқда. 

  • 45'

    ГООООООЛ! Ўйинда ҳисоб очилди. Лаборде кутилмаган бўлим сўнггида "Ренн"ни олдинга олиб чиқди. 

  • 41'

    Мезбонлар бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 40'

    Парижликлар ҳужумларни тиндирмияпти. Шундан бўлсада, гол уришнинг имкони бўлмаяпти. 

  • 36'

    Месси 2-3 рақибни ортда қолдириб, Неймарни тўп билан таъминлади. Бироқ бразилиялик Леога тўпни қайтаришда хатога йўл қўйди. 

  • 34'

    Месси тўпни жарима майдони ичида Мбаппега қолдирди. Ҳимоячилар ишончли ўйнади. 

  • 33'

    Ҳавфли вазият!

    ПСЖда яна бир ажойиб имконият вужудга келди, Неймарнинг пасидан сўнг Мбаппе бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва дарвозабонни ҳам алдаб ўтди. Аммо у бурчакка тақалиб қолди ва Мессига тўпни қайтарди. Леонинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячиларга теккан ҳолда дарвозабоннинг қўлига бориб тушди. 

  • 31'

    Мессининг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб қолди. 

  • 29'

    Месси жарима майдонига яқин нуқтада йиқитилди. Бу нуқтадан унинг ўзи зарба йўлласа керак. 

  • 27'

    Мессининг пасидан сўнг Гейе зарба ҳудудига чиқиб борди. Чамаси 23 метрлардан йўлланган зарбага аниқлик етишмади. 

  • 25'

    ПСЖ футболчиларига нимадир бўлмоқда. Мессининг пасидан сўнг Мбаппе бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, ноаниқ зарба йўллади. 

  • 24'

    Неймарда ажойиб имконият вужудга келди. У 7 метрлар масофадан зарба йўллади, аммо жуда ноаниқ. 

  • 21'

    Сулейманнинг зарбаси кучли, аммо бироз ноаниқ чиқди. 

  • 19'

    "Ренн" футболчиси Неймарни йиқитди. 

  • 18'

    Мессининг узатмасидан сўнг Хакими бирга-бир вазиятга чиқиб бораётган эди, аммо дарвозабон тўпга биринчи улгурди. 

  • 16'

    "Ренн" футболчиси Мартеннинг зарбаси бироз ноаниқ чиқди. 

  • 14'

    Месси ва Мбаппенинг фаол ҳаракатлари билан ПСЖ яхши имкониятга чиқиб бораётган эди, бироқ Гейе ҳужумда тўпни йўқотди. 

  • 12'

    Мессидан "Ренн" футболчиси майдон марказида тўпни олиб қўйди.

  • 9'

    "Ренн" футболчиси дарвозага тескари турган ҳолда зарба беришнинг уддасидан чиқди, бироқ Доннарума тўпни эгаллаб олди. 

  • 8'

    Парижликлар фаол тарзда олдинга ўтмоқда. 

  • 6'

    Мессининг зарбаси йўлига ҳимоячилар ғов бўлди. 

  • 3'

    ПСЖ рақиб жарима майдони атрофида ҳавфли ҳужумлар уюштирди, бироқ ҳимоячилар ишончли ўйнади.

  • 1'

    "Ренн" илк дақиқаданоқ бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 0'

    Ҳакам хуштаги чалинди ва ўйинга старт берилди. 

  • 0'

    Франция чемпионати 9-туридан ўрин олган "Ренн" - ПСЖ баҳси бошланишига кам вақт қолди. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали томоша қилишиниз мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!