Рибери янги мавсумни ҳам А Серияда ўтказади

Франциялик машҳур ярим ҳимоячи Франк Рибери катта эҳтимол билан яна Италия чемпионатида тўп суради.

Журналист-инсайдер Жанлука Ди Марционинг хабар беришича, 38 ёшли футболчи “Верона”га ўтишга розилик билдирган.

Айтиш лозимки, “Верона” гарчи ёзги трансфер ойнаси ёпилганига қарамасдан Риберининг трансферини эълон қилиши мумкин. Чунки Франк эркин агент ҳисобланади.

Рибери ўтган мавсум “Фиорентина” сафида А Серияда жами 29 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ҳамда 8 та голли узатмага муаллифлик қилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар