Родригеснинг севгилиси уни машинада босиб кетмоқчи бўлди

“Лас-Пальмас” ҳужумчиси Хесе Родригес ўз севгилиси Аура Руис билан жанжаллашиб қолди. Бунинг оқибати Аура Хесенинг устига машинасини ҳайдади. Футболчи оёғидан жароҳат олган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

28 ёшли Хесе Родригес профессионал футболчилик фаолиятини “Реал”да бошлаган. 2016 йили ПСЖ таркибига қўшилган бўлса-да, парижликлар клубида ўз ўрнини топа олмади ва “Сток Сити”, “Бетис”, “Спортинг”да ижарада ўйнади.

ПСЖ турли можаролардан боши чиқмайдиган ҳужумчи билан шартномани бекор қилганидан кейин  Хесе Испанияга қайтиб келди ва охир-оқибат “Лас-Пальмас”дан қўним топди.

Жорий мавсумда тажрибали ҳужумчи тўққизта учрашувда учта гол уриб, тўртта голли пас оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!