"Катта дубулға" туркумига кирадиган Франция очиқ чемпионатининг аёллар ўртасидаги баҳсларида чемпион номин аниқланди.

Ҳал қилувчи баҳсга қадар етиб келган чехиялик Барбора Крейчикова ҳамда Анастасия Павлюченкова тўқнашуви 3 сет давом этди. Илк сетни ютиб олган Барбора кейингисида имкониятни бой берди. Аммо 3-сетда бор кучини ишга солган чехиялик ракетка соҳибаси ғалабани ўзи томонга оғдирди. 

Шу тариқа, финалда 6:1, 2:6, 6:4 ҳисоби билан зафар қучган Барбора Крейчикова "Roland Garros" жорий мавсуми ғолибасига айланди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар