Роналду

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолиятини бошқа клуб таркибида давом эттириши мумкин.

Маълум бўлишича, у жамоанинг ҳозирги ҳолатидан норози. Шу боис, агенти Жорже Мендеш билан гаплашиб, бошқа чемпионатга ўтиши ҳақида маълум қилган.

Испан ОАВ хабарига кўра, уни сотиб олишга асосий даъвогарлардан бири "Барселона" ҳисобланади. Трансфер Роналдунинг агенти Мендеш ва каталонияликлар ўртасидаги мустаҳкам алоқалар туфайли ҳам амалга ошиши мумкин.

34 ёшли ҳужумчи жорий мавсум аввалида "қизил иблислар" таркибига келиб қўшилган эди. Бу вақт оралиғида у 21 учрашувда 14 гол муаллифига айланди. Шунингдек, унинг ҳисобида 3 та ассист бор.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Muxammad-Ali Ergashev
11/01/2022 14:06
37 yosh
Muxammad-Ali Ergashev
11/01/2022 14:06
37 yosh

Минбар

Барча блоглар
×