Роналду майдонга тушдию, рекорд ўрнатди!

“Евро-2020” турнирининг биринчи турида Португалия терма жамоаси сафида Венгрияга қарши учрашувда майдонга тушган Криштиану Роналду бешта Европа чемпионатида ўйнаган ягона футболчи сифатида рекорд ўрнатди.

Роналду илк бор 2004 йилги қитъа чемпионатида иштирок этган эди ва шундан буён бу турнирни ўтказиб юбормаяпти. 2016 йили Роналду етакчилигидаги португалияликлар бош соврин соҳиби бўлган эди.

Бундан ташқари, Роналду европалик футболчилар орасида миллий терма жамоа ўйинларида энг кўп гол урган тўпурар ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар