Роналдудан кейин “Юве” яна бир юлдуздан воз кечади

Катта маош туфайли Криштиану Роналдуни клубда олиб қолмаган “Ювентус” иккинчи ҳужумчи Паоло Дибалага нисбатан ҳам худди шу йўлни тутмоқда.

Турин суперклуби хўжайинлари 27 ёшли аргентиналик ҳужумчи билан янги шартнома борасида келиша олгани йўқ. Томонлар ўртасидаги музокаралар анчадан бери давом этаётган бўлса-да, ҳали масаланинг ечими кўринмаяпти.

Шартномаси ёзда якунланадиган Дибала клуб раҳбариятидан йилига 10 миллион евро миқдорида маош талаб қиляпти. Бироқ, туринликлар Роналду кетиб, етарлича маблағ тежаб қолинганига қарамай, аргентиналик ҳужумчининг талабини қабул қилмаслигини билдирди.

Агар клуб Дибала билан йил охиригача келиша олмаса, Дибала январь ойидан истаган клуб билан музокара бошлаши мумкин бўлади. Бу ҳужумчига ПСЖ, “Интер”, “Барселона”, “Реал”, “Манчестер Юнайтед” ва “Челси”дан жиддий қизиқиш бор.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар