Самбо: Жаҳон чемпионатининг илк кунида учта медални қўлга киритдик

Бугун, Тошкентда самбо бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди. Жаҳон чемпионатининг биринчи кунида ўзбекистонлик самбочилар учта медаль қўлга киритишди.

Аёллар ўртасида -50 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Сабина Давлатова кумуш медалга сазовор бўлди. -59 кг вазнли Ибодатхон Агожонова ҳамда +98 кг вазнли жанговар самбочимиз Ҳакимжон Исмоилов бронза медалини терма жамоамиз ҳисобига қўшиб қўйишди.

Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар