Сане нега АПЛга қайтмоқчи?

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Лерой Сане яна Англия премьер-лигасига қайтиши мумкин.

Talksport нашри тарқатган хабарга қараганда, "Бавария" мухлислари Бундеслиганинг 2-туридан ўрин олган "Кёльн"га қарши ўйинда футболчига нисбатан ҳуштакбозлик қилишган. Шу сабабли Сане яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида жамоасини ўзгартирмоқчи.

Юқоридаги манбага кўра, Германия терма жамоаси аъзосига "Арсенал", "Тоттенхэм" ва "Челси" клубларидан таклифлар бор. Бироқ улар орасида “аристократлар” фаворит сифатида эътироф этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Сане учун АПЛ бегона эмас. У 2016-2020 йилларда "Манчестер Сити" шарафини ҳимоя қилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар