"Сельта" - "Барселона". Матнли трансляция

Бироздан сўнг Ла Лига 13-туридан ўрин олган "Сельта" - "Барселона" учрашуви бошланади. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали томоша қилинг. 



  • 90+6'

    Ўйин якунига етди. Мазкур баҳсда 3:3 ҳисобида жанговар дуранг қайд этилди. 

  • 90+6'

    ГОООООООООЛ! Сўнгги дақиқаларда "Сельта" ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Аспас жарима майдони ташқарисидан тўпни дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 90+3'

    "Сельта" тинимсиз ҳужумлар уюштирмоқда. 

  • 90'

    Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 88'

    Бальде тезликда "Сельта" футболчисига имкониятни бой берди. 

  • 88'

    Бускетсга сариқ карточка кўрсатилди. 

  • 86'

    Де Йонг ажойиб рейд уюштириб, дарвозага зарба йўллади. Тўп дарвоза тўсинига тегиб қолди. 

  • 84'

    Абде тезкорлик билан жарима майдони ичига кириб борди. Ҳимоячилар уни тўхтатди. 

  • 81'

    Пуч ва Депай ҳужумда фаол ҳаракат қилди, бироқ якунда тўп олдирилди. 

  • 78'

    "Сельта" 2 та голдан руҳланиб, тинимсиз ҳужумлар уюштирмоқда. 

  • 75'

    "Сельта" учрашувда ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Гол муаллифи Нолито

  • 72'

    Виголиклар жарима зарбаси тепиш имкониятини қўлга киритлди. Тўп ёнида Аспас. 

  • 68'

    "Сельта" яна бир гол уришга муваффақ бўлди. Бироқ офсайд. 

  • 64'

    "Сельта" бош мураббийига сариқ карточка кўрсатилди. 

  • 61'

    Бальде яхши вазиятга чиқиб бораётган эди. Сўнгги сонияда ҳимоячилар уни тўхтатди. 

  • 58'

    Нико Гонсалес ажойиб ҳаракатлари билан жарима майдони ичига кириб борди. Бироқ ҳимоячилар ундан тўпни олиб қўйди. 

  • 54'

    "Сельта" "Барселона"га ҳимояда жиддий босим ўтказмоқда. 

  • 51'

    Аспас ҳимоядаги хатодан сўнг гол уриб, ҳисобни қисқартирди. 

  • 49'

    "Сельта" иккинчи бўлимни фаол бошлади. 

  • 46'

    Эрик Гарсия ва Фати майдонни тарк этди. Уларнинг ўрнига Бальде ва Араузо майдонга тушди. 

  • 46'

    Учрашувнинг иккинчи бўлимига старт берилди. 

  • 45+2'

    Биринчи бўлим якунига етди. Ҳозирча каталонияликлар "Сельта"га қарши ўйинда 3:0 ҳисобида олдинда бормоқда. 

  • 46'

    Жорди Альбага сариқ карточка кўрсатилди. 

  • 45'

    Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 44'

    Фати жароҳат олган кўринади. У майдонни тарк этмоқда. 

  • 41'

    "Барса" яна бир позицион ҳужумга ўтишга ҳозирлик кўрмоқда. 

  • 38'

    Фати майдонда жароҳат олиб ётибди. 

  • 36'

    "Барса" майдон марказида тўп назоратини ўрнатди. 

  • 34'

    Депай бош билан зарба йўллаб, орадаги фарқни учтага етказиб қўйди. 

  • 33'

    "Сельта" бурчак тўпи тепиш имкониятини қўлга киритди. 

  • 31'

    "Сельта" жарима зарбаси тепиш имкониятини қўлга киритди. 

  • 30'

    Эрик Гарсия Аспасга нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточка билан жазоланди. 

  • 28'

    Гави майдон марказида ўйин қоидасини бузди ва сариқ карточка билан жазоланди.

  • 26'

    "Сельта"да яхши имконият вужудга келди, бироқ ҳужум якунланмай қолди. 

  • 25'

    Фати ва Депай ўзаро келишиб ўйнаб, ҳавфли ҳужумлар уюштирмоқда. 

  • 23'

    "Барса" майда паслар билан тўпни назорат қилмоқда. 

  • 20'

    Де Йонг майдон марказида рақибга нисбатан ўйин қоидасини бузди. 

  • 17'

    Бускетс олисдан зарба йўллаб, орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. 

  • 16'

    Аспас Мурильонинг ажойиб узатмасидан сўнг тўпни тўхтата олмади. 

  • 15'

    "Барселона" бурчак тўпи тепиш имкониятини қўлга киритди. 

  • 14'

    Ансу Фати ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. 

  • 12'

    "Барселона" ҳимоядан чиқишда бироз муаммоларга дуч келмоқда. 

  • 9'

    "Барселона" чап қанотдан фаол ҳужумлар уюштирмоқда. 

  • 7'

    "Сельта" ҳимояда тўпни эгаллаб турибди. 

  • 5'

    Учрашувда ҳисоб очилди. Ансу Фати қанотдан ёриб кириб, тўпни дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 2'

    Аспас бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва ноаниқ зарба йўллади. 

  • 0'

    Ўйинга старт берилди. 

  • 0'

    "Барселона" - "Сельта" учрашуви бошланишига кам вақт қолди. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!