"Шериф" "Интер"га қарши ўйин олдидан ғалаба қозонди. Яхшибоев захирадан қўшилди

Молдава чемпионатининг 16-туридан ўрин олган "Петрокуб" ва "Шериф" жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди. Мазкур учрашувда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Шериф" сафида ҳаракат қилаётган легионеримиз Жасур Яхшибоев 57-дақиқада захирадан майдонга туширилди. У Траоренинг ўрнини эгаллади.

Маълумот учун, 4та ўйин кам ўтказган "Шериф" айни дамда 31 очко билан турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда. 4 ноябрь куни клуб Чемпионлар Лигаси доирасидаги баҳсда "Интер"ни қабул қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!