Шифохонада

Жароҳатлар футболнинг ажралмас бўлаги. Aфсуски, бу омил ортда қолган мавсумда кўплаб клубларни муаммога дуч келишга мажбур этди. Катта пуллар эвазига жалб этилган футболчилар маошларини лазаретда олиши жамоаларга қимматга тушди.

"Betiton Sports" нашри шу омил сабабли зарар кўрган клубларни аниқлашга қарор қилди. Кучли бешлик аъзолари 2020/21 йилги мавсумда жароҳат олган футболчилар сабабли қанча пул йўқотганини ҳисоблаб чиқилганида, жуда катта суммалар юзага чиқди.

d8dsdsd_1

Жароҳат олган футболчиларга энг катта маош тўлаган клублар ўнлиги:

1. «Реал» (Испания) — 44,75 млн евро;

2. ПСЖ (Франция) — 41.08 млн евро;

3. «Барселона» (Испания) — 40.8 млн евро;

4. «Манчестер Юнайтед» (Англия) — 33,78 млн евро;

5. «Ливерпуль» (Англия) — 31,65 млн евро;

6. «Ювентус» (Италия) — 30,34 млн евро;

7. «Челси» (Англия) — 26 млн евро;

8. «Боруссия» Дортмунд" (Германия) — 25,57 млн евро;

9. «Рома» (Италия) — 23,05 млн евро;

10. «Манчестер Сити» (Англия) — 18,78 млн евро.

- Шунингдек, "Бавария", "Aрсенал", "Ньюкасл", "Кристал Пэлас", "Тоттенхэм", "Эвертон" ва "Лестер", "Шальке", "Милан" ва "Интер" жамоалари ҳам катта зарар билан мавсумни якунлади.

- Энг узоқ муддат жароҳатлар серияси "Ньюкасл" клубида кузатилди. Инглиз жамоаси умумий ҳисобда 108,8 кун тўлиқ таркиб билан ҳаракат қилишни уддалай олмади. Бу деярли ҳар бир ўйинда битта жароҳат дегани. Иккинчи ўринни "Реал" эгаллади.

- Рўйхатимиздаги 10 клубнинг 8таси дунёнинг энг бадавлат жамоалари рўйхатидан ўрин эгаллаган. Катта маошлар белгиланган шартномаларни таклиф этадиган томон зарарни ҳам катта кўриши табиий.

Жароҳат олган бўлса-да, катта пул ишлаб топган футболчилар ўнлиги:

as84asassa_1

1. Эден Азар («Реал» Мадрид; Бельгия) — 17,14 млн евро;

2. Филиппе Коутиньо («Барселона»; Бразилия) — 15,81 млн евро;

3. Неймар (ПСЖ; Бразилия) — 13,64 млн евро;

4. Поль Погба («Манчестер Юнайтед»; Франция) — 11,15 млн евро;

5. Марко Ройс («Боруссия Дортмунд»; Германия) — 7,51 млн евро;

6. Самуэль Умтити («Барселона»; Франция) — 7,4 млн евро;

7. Пауло Дибала («Ювентус»; Аргентина) — 7,34 млн евро;

8. Кристиан Пулишич («Челси»; Америка) — 6,95 млн евро;

9. Гарет Бэйл («Тоттенхэм»; Уэльс) — 6,82 млн евро;

10. Хавьер Пасторе (ПСЖ; Аргентина) — 6,39 млн евро.

- Эден учун "Реал" ҳафтасига 475 минг евро тўлайди. Ўтган мавсумда бельгиялик умумий ҳисобда 252 кунни жароҳати сабабли ўтказиб юборган эди. Бу 17,4 миллион евро "Реал" ғазнасидан бекорга сарфланди дегани. Ва бу ҳали ҳаммаси эмас! Клуб Испания ҳукуматига Эденнинг маоши учун 13 миллион евро солиқ тўлашга ҳам мажбур бўлган.

- Топ 10таликдан иккитадан француз, бразилиялик ва аргентиналик жой эгаллаган. Итальян, инглиз ва испанлар "қора дафтар"дан ўрин эгаллагани йўқ, аммо рўйхатнинг давомини эълон қилсак ҳаммаси ўз ўрнига тушади. Маркус Рэшфорд (МЮ), Серхио Рамос («Реал»), Виржиль ван Дейк («Ливерпуль»), Николо Заньоло («Рома»), Серхио Агуэро («Манчестер Сити»), Маттейс Де Лигт («Ювентус»), Марко Верратти (ПСЖ), Корентен Толиссо («Бавария»), Алекс Сандро («Ювентус») ва Эдинсон Кавани («Манчестер Юнайтед»)...

- Филиппе Коутиньо умумий ҳисобда 15,81 миллион евро ишлаб олиш учун бирорта ўйинда иштирок этгани йўқ. 233 кун давомида жароҳатидан фориғ бўлиш билан банд бўлган бразилиялик жамоасига анча қимматга тушгани рост.

- Неймар "кучли 20талик"даги энг катта маош тўланадиган футболчи. У Парижда футболсиз қолган 95 куни ичида 13,64 миллион евро ишлаб олди. Унинг сафдан чиққан ҳар бир куни учун Неймарга ПСЖ 140 минг евро тўлашга мажбур бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар