Шоҳасан Мирзаматов қозоғистонлик рақибини мағлуб этди (видео)

Кеча Қозоғистоннинг Алмати шаҳри ММА бўйича профессионал жанг кечаси бўлиб ўтди.

"Октагон" промоушенининг навбатдаги турнирида ҳамюртимиз Шоҳасан Мирзаматов ҳам мезбонлар вакили Алибек Сейдазимга қарши жанг ўтказди.  Мазкур жанг ярим ўрта вазн (77 кг) тоифасида бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз  иккинчи раундда техник нокаут эвазига рақибини мағлуб этди. 

Маълумот учун, Шоҳасаннинг профессионал жанглардаги рекорди 2-1 ни ташкил этади. Қуйида унинг ғалабаси акс этган видеони томоша қилишингиз мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Барс-77
17/06/2021 13:19
Браво Шохасан

Минбар

Барча блоглар