Шоҳжаҳон Эргашев ҳамда

15 октябрь куни Фарғонанинг Рапқон қишлоғида таниқли профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашевнинг промоутерлик ҳамда "Ахмат" клуби ҳамкорлигида профессионал бокс оқшоми ташкил қилинади.

Унда бир қатор юртдошларимиз ўз жангларини ўтказади. Жумладан, супер енгил вазн (63.5 кг) тоифасида юртдошимиз Ферузбек Юлдашев ҳам уч йиллик танафуссдан сўнг яна рейтинг жангида рингга кўтариладиган бўлди. 

Юлдашевнинг фаолиятидаги танаффус орттириб олган жиддий жароҳати сабабли юзага келганди. Энди эса ушбу чармқўлқоп устаси яна фаолиятини тикламоқда. Ҳозирча рақиб маълум эмас. Тез орада бу борада ва жанг кечасининг тўлиқ жуфтликлари ҳақида маълумот берамиз.

Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар