Шоҳсанамхон Тошпўлатова ҳам финалда иштирок этди

Ҳозиргина пара сузиш бўйича аёллар ўртасида S13 классида 100 метр масофага брасс усулида сузиш бўйича финал баҳслари ниҳоясига етди.

Медаллар учун кечган баҳсда ҳамюртимиз Шоҳсанамхон Тошпўлатова 1:19.99  дақиқа вақт билан маррага олтинчи бўлиб келди.

Шу тариқа Тошпўлатова ҳам Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларидаги иштирокини якунлади.

Эслатиб ўтамиз, Тошпўлатова Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида 200 метр масофага индивидуал комплекс усулида сузиш бўйича бронза медалига сазовор бўлган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Anvar Abduazizov
01/09/2021 16:00
Eh yana shu Mustaqillika ajoyib sovg‘a