Шомуродов ва Умаров Осиёда хафтанинг энг яхши футболчиси бўлиш учун курашмоқда!

Осиё Футбол конфедерацияси ҳар галгидек қитъанинг ҳафтадаги энг яхши футболчисини аниқлаш учун сўровнома ўтказмоқда. Биз учун қувонарлиси, бу сафар ушбу жараёнда икки нафар футболчимиз иштирок этмоқда.

"Рома" вакили Шомуродов ҳамда мавсум аввалида БАТЭ сафига бориб қўшилган Шаҳбоз Умаров Осиёда ҳафтанинг энг яхши футболчиси, деган ном учун курашади.

Эльдор Шомуродов ("Рома", Ўзбекистон)

ЦСКА Софияга қарши баҳсда 90 дақиқа, 2 та голли узатма, 3 та зарба;

"Верона"га қарши ўйинда 67 дақиқа, 9 та дуэлда ғалаба.

Шаҳбоз Умаров (БАТЭ, Ўзбекистон)

"Шахтёр" Солигорскка қарши беллашувда 90 дақиқа, 1 гол, 5 та муваффақиятли зарба, 14 та яккакурашда ғалаба.

Қуйидаги ҳавола орқали легионерларимизни қўллаб-қувватлаш имкониятига эгасиз:

https://www.the-afc.com/news/afcsection/tomiyasu-taremi-shomurodov-and-more-vote-for-your-afc-international-player-of-th

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)