Шомуродов зиммасидаги ишни Пеллегрини бажармоқда!

Миллий чемпионатларнинг аксарияти ФИФА кунларидаги расмий ва ўртоқлик учрашувлари муносабати билан кичик танаффусга чиққани боис футбол мутахассислари турли таҳлилларни амалга ошириб, уларнинг натижалари билан ўртоқлашмоқда.

Хусусан, Италия футболини ёритиб бораётган www.gazzetta.it нашри мутахассислари Жозе Моуриньо қўл остида А Сериянинг энг ҳужумкор жамоаларидан бирига айланган “Рома” салоҳиятини таҳлил қилиб чиқди.

Аввалроқ, Италия матбуоти “Рома” миллий чемпионат ўйинларида етти тур якунларига кўра, рақиб дарвозасига энг кўп зарба йўллаган жамоа бўлиб тургани эълон қилинган эди.

Бу гал мутахассислар футболдаги энг муҳим омил – гол уриш бўйича жамоа ичидаги вазиятни таҳлил қилиб чиқди.

Моуриньо даврида “Рома” ҳужум чизиғи деярли тўлиқ янгиланди. Жамоани тарк этган Эдин Жеко ўрнига “Челси”дан Тэмми Абрахам таклиф этилди. Жаҳон чемпиони Педро ўрнига Жозе “Женоа”дан Элдор Шомуродовни трансфер қилди. Ўтган мавсумда Рим клубининг асосий ҳужумчиси ва тўпурари бўлган Борха Майораль захирага михланди.

a7b8e877cf6f628b439ee5a017160efd

Италиялик экспертлар Моуриньо жамоаси ҳужум уюштириш ва кўп гол уриш борасида чемпионат етакчилари қаторида эканига, лекин бу борада асосий ишни ҳужумчилар эмас, балки майдон марказида тўп тепаётган ярим ҳимоячилар ўз зиммасига олаётганига эътибор қаратмоқда.

Ҳисоб-китобларга қараганда, Рим клуби А Серияда гол уриш бўйича амалдаги чемпион – “Интер” ва жорий мавсум етакчиси “Наполи”дан ортда холос. Миланликлар А Серияда ўз ҳисобига 22 та гол ёздириб қўйган бўлса, неаполликлар рақиблари дарвозасини жами 18 марта ишғол қилган. “Рома” ҳисобида 16 та самарали зарба бор. УЕФА Конференциялар лигасини қўшиб ҳисоблаганда Моуриньо шогирдлари умумий ҳисобда 29 марта гол нишонлаган. Бу ҳар бир учрашувда римликлар ўртача 2,5 тадан тўп киритаётганидан далолат беради.

Шу ўринда, “Рома” голларига жами 11 нафар футболчи  муаллифлик қилган. Жамоавий ўйин сифатини кўрсатиб берадиган бу кўрсаткич бўйича “Рома” яққол пешқадам.

Хўш, шу голлардан нечтаси ҳужумчилар ҳисобига тўғри келади?

“Челси”дан 40 миллион еврога харид қилинган ва жамоанинг асосий тўпурари бўлиши кутилган Тэмми Абрахам А Серия ва Конференциялар лигасида жами 4 та гол урди. Англиялик йигит келганидан кейин ўз-ўзидан унинг ўринбосарига айланган Элдор Шомуродов Конференциялар лигасидаги биринчи баҳсда “Трабзонспор” дарвозасини ишғол қилганидан кейин ҳамон “жимлик” сақламоқда. Унинг голсиз серияси ўнта учрашувга етди.

3205633-65667928-2560-1440

“Реал” тарбиялаган форвард Борха Майораль эса ҳали бирор марта ўзини кўрсатгани йўқ. Испан футболининг яна бир тарбияланувчиси Карлес Пересда ҳам худди шу аҳвол. “Рома”нинг тўрт ҳужумчиси жами бешта гол урган бўлиб чиқяпти.

“Рома” сардори Лоренцо Пеллегрини жамоа тўпурарига ҳам айланди. У икки турнирда жами еттита гол урди. Форвардларга хос кўрсаткич, Абрахам ва Шомуродовга эса ҳақиқий ўрнак.

Рим клуби таркибидаги ҳужумкор ўйинчи Стефан Эл-Шаарави ва ярим ҳимоячи Жордан Верету ҳисобида тўрттадан гол бор. Эътиборлиси, Верету ҳужумчи бўлмаса ҳам, ўтган мавсумда 10 та тўп киритиб, Майораль билан бирга жамоа тўпурари бўлган эди.

Ярим ҳимоя вакилларидан Генрих Мхитарян ва Брайан Кристанте иккитадан, Николо Дзаньоло бир бора рақиб дарвозабонларини ранжитди.

Моуриньо жамоасидаги ҳимоячилар – Крис Смоллинг, Рожер Ибаньес ва Жанлука Манчини ҳам бир мартадан ўз номини таблога ёздиришга эришган.

Моуриньо “Рома”ни қабул қилиб олгандаги мақсадига етишди. Португалиялик мутахассис ҳужумкор жамоа қурмоқчи эди ва статистик таҳлиллар у буни уддалаганини кўрсатмоқда. Энди Жозенинг олдида янада мураккаб вазифа турибди. У ҳужум сифати ва зарбалар аниқлигини яхшилаш бўйича иш бошланиши керак.

dd0b54a0ba37c6c11be693a8a3ff1412-quality_70Xresize_1Xallow_enlarge_0Xw_835Xh_0

Бундан ташқари, Моуриньо жамоанинг ҳимоявий салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича ҳам иш олиб бораётганини алоҳида таъкидлаш лозим. У таянч зонасига ва ҳимояга гранд клублар талабига жавоб берадиган ўйинчиларни олишга уринмоқда.

Моуриньо “Реал”дан таклиф олди, у “Челси”дан яна бир юлдузни чақирмоқда ва “Рома” лагеридан бошқа қизғин хабарлар!

“Рома” Европа Чемпионлар лигасида... Шомуродовнинг орзуси ушаладими?

“Спартак” собиқ бош директори “соққа қилиш” учун Ўруновдан фойдаланган экан!

Моуриньога бутсамни отиб юбордим!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!