“Сити” африкалик ноёб истеъдодли вундеркинд топди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Сити” Бельгиянинг “Стандард Льеж” клубида тўп сураётган 17 ёшли марокашлик ярим ҳимоячи Илиан Хадидига жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Маълумотларга кўра, “шаҳарликлар” ёш футболчи учун курашаётган Европанинг  саккиз клубидан бири ҳисобланади. Хадидини “Боруссия Дортмунд”, “Аякс”, ПСВ, “Фейеноорд”, “Лилль”, “Монако” ва “Брюгге” каби клублар ҳам кузатувга олган.

Хадиди жорий мавсумда “Стандард Льеж”нинг U-18 жамоаси сафида 17 учрашувда 6 та гол урди ва Европанинг кўплаб скаутлари диққат марказига тушди.

Ёш футболчи май ойида бўлиб ўтадиган U-17 Африка миллатлар кубогида ҳам скаутлар томонидан кузатилади.

“Манчестер Сити” раҳбарияти иқтидорли футболчиларни бозор нархи ошиб кетишидан олдин сафга қўшиш стратегиясини давом эттирмоқда. Бу сиёсат янги спорт директори Угу Виана келгач янада кучайган.

Хадиди марказий ярим ҳимояда ҳам, ҳужумкор ролда ҳам ҳаракат қила оладиган универсал футболчи. У техник имкониятлари жиҳатидан Пеп Гвардиола услубига мос ўйинчи сифатида баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!