“Сити” Кейн трансферидан воз кечди. Испанияда ундан фойдали ўйинчи чиқиб қолди

“Тоттенхэм” хўжайини Дэниел Леви жамоа тўпурари Ҳарри Кейн учун “Манчестер Сити” 100 миллион фунтдан ортиқ маблағ таклиф қилганига қарамай, ҳужумчисининг трансферига кўнмади.

Энди “шаҳарликлар” Кейн трансферидан юз ўгирди. Бунга футболчининг ёши ўтиб қолаётгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Ҳарри келаси ёзда 29 ёшга тўлади.

Унинг ўрнига Хосеп Гвардиола Испания терма жамоаси ва “Реал Сосьедад”нинг ҳужумкор футболчиси Микель Ойарсабални таклиф қилишни режалаштирмоқчи. “Шаҳарликлар” сафини унинг позициясида ўйнайдиган Бернарду Силва тарк этишга тайёргарлик кўраётгани ҳам бу трансферни тезроқ амалга оширишни талаб қилади.

24 ёшли Микель Ойарсабаль майдон марказидан ташқари, қанотлардан ҳужум уютириш борасида ҳам анча фаол ўйин кўрсатади.

Истеъдодли футболчи “Реал Сосьедад” таркибида жами 243 та учрашувда майдонга тушиб, рақиб дарвозасини 68 маротаба аниқ нишонга олган ва жамоадошларига 45 та голли пас оширган.

Шартномаси 2024 йилнинг ёзигача давом этадиган футболчининг трансфер суммаси 70 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)