SPORTS.uz Белград-2021. Абдумалик Халаков иштирокидаги финал якунланди

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати секин-аста якунланмоқда. Мусобақада бугундан финаллар ўтказилади.

Ушбу босқичга ўзбекистонлик боксчилардан фақатгина бир нафари етиб келди холос. Бу Абдумалик Халаков.

-60 кг вазнли боксчимиз Абдумалик Халаков ЖЧ ярим финалида эронлик Даниэль Шахбахшга қарши рингга кўтарилиши лозим эди. Бироқ, эронлик боксчининг жароҳати жиддий эканлиги сабабли у рингга чиқмади. Шу тариқа, Абдумалик автоматик равишда финалга йўл олди!

Финалда ҳамюртимиз франциялик Софиане Оумиа билан рингга кўтарилади. Жанг бугун Тошкент вақти билан тахминан 22:35дан сўнг бошланади.

Боксчилар рингга чиқиб келди. Ҳамюртимиз қизил либосда, унинг рақиби эса кўк формада ҳаракат қилади.

Биринчи раунд бошланди.

Абдумалик яккалик зарбалар бермоқда. Рақибни таъқиб қиляпти. Ҳамюртимиз доимгидек қўлларини тушуриб, эркин ҳаракат қиляпти. Қарама-қарши зарбалар. Чап қўлда Халаков зарбасини ўтказа олди. Ўзи ҳам битта зарба қабул қилди. 

Халаков апперкот зарбасини йўллади. Бироз кучсиз чиқди. Клинч...

Биринчи раунд франциялик боксчи фойдасига 5:0.

Иккинчи раунд бошланди.

Энди Халаковга осон бўлмайди. Чунки илк раунд 5:0 ҳисобида бой берилди.

Франциялик боксчида ҳам техника яхши эканлиги кўриниб турибди. Халаковга муносиб рақиб. Абдумалик зарба ўтказиб юборди. Яна шундай ҳолат. Ҳамюртимиз ҳужумга ўтаётганда қарши зарба қурбонига айланяпти.

Қарама-қарши зарбалар йўлланмоқда. Иккинчи раунд ҳам франциялик боксчи фойдасига 5:0.

Учинчи раунд бошланди.

Ҳа ана энди Халаков олдинга боришдан бошқа чораси йўқ. Шундай ҳам бўлмоқда. Зарбалар алмашинуви. Абдумалик иккилик зарбасини қабул қилиб олди.

Яккалик зарбасини берди вакилимиз. Яна қарши зарбани ўтказиб юборди.

Жанг якунланди. Ҳакамлар франциялик боксчининг ғалабасини қайд этишди 5:0. Абдумалик Халаков эса кумуш медаль соҳибига айланди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
05/11/2021 23:09
Ҳакамлар биринчи раундни 5:0 рақибга берди. Бу ҳато ҳисоб эди. Шундай қилиб Абдумалик синдирилди эҳ ҳакамлик Токиодан ҳам ўтиб тушди бу сафар. Оналарингни от с....син ҳакамлик...
&
Бухорий Шариф
05/11/2021 23:09
Ҳакамлар биринчи раундни 5:0 рақибга берди. Бу ҳато ҳисоб эди. Шундай қилиб Абдумалик синдирилди эҳ ҳакамлик Токиодан ҳам ўтиб тушди бу сафар. Оналарингни от с....син ҳакамлик...
Oybek Maxammadiyev
05/11/2021 22:56
Chichqoqlar

Минбар

Барча блоглар