SPORTS.uz Белград-2021. Абдумалик Халаковнинг финалдаги рақиби маълум

  • 4 ноябрь, 2021, 18:19
  • 0
  • Бокс

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳал қилувчи паллада. Мусобақада чорак финаллар якунланди. Ярим финаллар ўтказилмоқда.  

Ҳозиргина франциялик Софиане Оумиа ҳамда Доминикан Республикаси шарафини ҳимоя қилган Алекс де ла Круз қарама-қаршилиги якунланди. Жангда Софиане Оумиа ғалаба қозониб финалга чиқди. Энди у финалда ҳамюртимиз Абдумалик Халаков билан тўқнаш келади. 

Эслатиб ўтамиз, -60 кг вазнли боксчимиз Абдумалик Халаков ЖЧ ярим финалида эронлик Даниэль Шахбахшга қарши рингга кўтарилиши лозим эди. Бироқ, эронлик боксчининг жароҳати жиддий эканлиги сабабли у рингга чиқмади. Шу тариқа, Абдумалик автоматик равишда финалга йўл олди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!