SPORTS.uz Белград-2021: Шаҳобиддин Зоиров жаҳон чемпионтида мезбон боксчини чиқариб юборди

  • 29 октябрь, 2021, 16:15
  • 1
  • Бокс

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда.

Бугун тўрт нафар ҳамюртимиз иштирокидаги беллашувлар шоҳидига айланамиз. Дастлаб Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг) сербиялик Тамир Галанов билан жанг қилади. Жанг бошланиш арафасида.

Боксчилар рингга чиқиб келишди. Мезбонлар вакили кўк либосда, ҳамюртимиз эса қизил формада жанг ўтказади.

Биринчи раунд бошланди.

Зоиров илк дақиқалардан масофани қисқартиб зарбалар берди. Рақиби ҳам мухлисларнинг қўллаб-қувватлашидан руҳланиб, яхшигина қаршилик кўрсатишга уринди. Темп унчалик юқори бўлмади. Раунд бизнинг фойдамизга ҳал бўлди - 3:2.

Биринчи раунд якунланди.

Иккинчи раунд бошланди.

Бу раунд ҳам ўртача темпда ўтди. Шаҳобиддин рақибидан тажрибали эканлиги боис ўзини ортиқча уринтириб ўтирмади. Бу раунд ҳам бизнинг фойдамизга - 3:2.

Иккинчи раунд якунланди.

Учинчи раунд бошланди.

Шаҳобиддин керакли очколарни ишлаб олгани учун таваккал қилмаяпти. Кутмоқда... Рақиби эса уни нокаут қилишга ҳаракат қиляпти. Аммо буни уддалай олмаяпти...

Шаҳобиддин ортиқча қийинчиликсиз бу жангда ғалабани қўлга киритишга яқин. Жанг якунланди. Шаҳобиддин Зоиров ғалаба қозонди. Вакилимиз кейинги босқичга ўтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Qudratilla Abdullayev
29/10/2021 16:20
Qaysi kanaldan ko'rsak bo'ladi. Yoki Biror saytda linki bormi?