Сречко Катанец "Пахтакор" - "Турон" учрашувини стадиондан кузатди (Фото)
Хабар берганимиздек, словениялик мутахассис Сречко Катанец бугун куннинг иккинчи ярмида "Бунёдкор" ва "Жар" спорт мажмуаларига ташриф буюриб, майдон чими ва шароитлар билан яқиндан танишди.
Шундан сўнг, Сречко Катанец Ўзбекистон кубоги доирасидаги "Пахтакор" - "Турон" учрашувини стадиондан туриб томоша қилди ва МТЖга номзод футболчиларни ўйинини кузатди.
Словениялик мутахассис "Олимпик" жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе билан юртимиз футболи ҳамда ўзбекистонлик футболчиларнинг потенциали хусусида суҳбатлашди ва келажакда ўзаро ҳамкорликда фаолият олиб боришга келишиб олди.
Шунингдек, Сречко Катанецнинг ёрдамчилари Олмалиқ шаҳрида бўлиб, AГМК ва "Нефтчи" жамоалари ўртасидаги баҳсни кузатиб борди.
Фикрлар