Станислав Черчесов ўзига Осиёдан таклиф бўлганини айтди

Станислав Черчесов Россия терма жамоаси бош мураббийлигидан кетгач, Ироқ терма жамоасидан таклиф бўлгани ва бу таклифга рад жавобини бергани ҳақида гапирди.

“Ироқ терма жамоаси вакили Россия терма жамоасидан кетганимдан ярим соат ўтгач мен билан боғланди. Мен Россия футбол иттифоқидаги офисимда уларнинг вакили билан учрашдим ва тайёр эмаслигимни айтдим. Янги иш бошлаш учун, нималар нотўғри қилинганини тушуниш керак. Олдин бўлиб ўтган ишларни таҳлил қилмасдан, янги муаммоларни ҳал қилиб бўлмайди. Икки ой ўтди - энди мен ташқи футболдаги фикрлар туфайли замонавий футболда қайси йўналишда ҳаракат қилишимни тушуна бошладим”, - деди россиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Черчесовнинг Россия терма жамоасидаги ўрнини Валерий Карпин эгаллади. Ироқ терма жамоаси эса якунда бош мураббий этиб Россия терма жамоасининг бошқа бир собиқ устози Дик Адвокатни танлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!