Суперклуб юз миллион евролик трансферга қўл уряпти
“Астон Вилла”нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Морган Рожерс бу ёзда клубини ўзгартириши мумкин. Футболчига “Челси” даъвогарлик қилмоқда. Бу ҳақда Sky Sport хабар берди.
Манбанинг таъкидлашича, лондонликлар аллақачон футболчининг вакиллари билан трансфер шартларини муҳокама қилиш учун алоқага чиққан.
“Астон Вилла” эса ўз ҳужумчиси учун 100 миллион евро атрофида бадал пули талаб қиляпти. Гарчи Transfermarkt портали Рожерснинг бозор қиймати 80 миллион еврога баҳолаган бўлса-да, “виллаликлар” бу савдодан мўмай даромад кўрмоқчи.
“Челси” раҳбарияти Морган Рожерс “аристократлар” сафини тарк этиши кутилаётган Энцо Фернандеснинг ўрнини босишига ишоняпти. Сўнгги маълумотларга қараганда, аргентиналик футболчи “Реал Мадрид”га кўчиб ўтишга тайёргарлик кўряпти.
Рожерснинг “Астон Вилла” билан шартномаси 2031 йилнинг ёзигача амал қилади. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 48 та ўйин ўтказиб, 12 та гол ва 8 та голли узатма амалга оширди.

Фикрлар