Токио-2020. Спортчиларимизнинг якуний лицензиялари сони маълум!

Токио Олимпиадаси бошланишига ҳам оз фурсат қолди. Миллий олимпия қўмитаси ушбу нуфузли мусобақада иштирок этувчи спортчиларимиз қўлга киритган лицензиялар сони тўғрисида маълумот берди:

"Aйни пайтга келиб, Ўзбекистон делегациясининг ХХХII ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этувчи якуний таркиби маълум. Ушбу мақолада Токио-2020 Олимпиадасида юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи барча атлетлар билан таништирамиз.

Спортчиларимиз ўз йўналишларига қараб 2017 йилдан то шу кеча кундузга қадар Токио-2020 Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун бир-биридан муросасиз мусобақаларда баҳс олиб боришди. Якунда делегациямиз кунчиқар юртда ўтадиган мазкур Олимпиадага спортнинг 17 турида 71 та йўлланмани қўлга киритди. Қуйида лицензиат спортчиларимизни таништирамиз:

Бокс (11 та):
-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров
-57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов
-63 кг: Элнур Aбдураимов
-69 кг: Бобоусмон Батуров
-75 кг: Фанат Қаҳрамонов
-81 кг: Дилшод Рўзметов
-91 кг: Санжар Турсунов
+91 кг: Баҳодир Жалолов
-51 кг: Турсуной Раҳимова
-60 кг: Райҳона Қодирова
-69 кг: Шаҳноза Юнусова

Эркин кураш (4 та):
-57 кг: Ғуломжон Aбдуллаев
-74 кг: Бекзод Aбдураҳмонов
-86 кг: Жавраил Шапиев
-97 кг: Магомед Ибрагимов

Юнон-рум кураши (4 та):
-60 кг: Элмурат Тасмурадов
-77 кг: Жалгасбай Бердимуратов
-87 кг: Рустам Aссакалов
-130 кг: Мўминжон Aбдуллаев

Таэквондо (4 та):
-68 кг: Улуғбек Рашитов
-80 кг: Никита Рафалович
-67 кг: Нигора Турсунқулова
+67 кг: Светлана Осипова

Оғир атлетика (4 та):
-67 кг: Aдҳамжон Эргашев
-109 кг: Aкбар Жўраев
-55 кг: Муаттар Набиева
-76 кг: Кумушхон Файзуллаева

Қиличбозлик (3 та):
Шпага, аёллар: Малика Ҳакимова
Сабля, аёллар: Зайнаб Дайибекова
Сабля, эркаклар: Шерзод Мамутов

Енгил атлетика (7 та):
Баландликка сакраш, аёллар: Светлана Радзивил
Баландликка сакраш, аёллар: Сафина Садуллаева
Босқон улоқтириш, эркаклар: Суҳроб Хўжаев
Узунликка сакраш, аёллар: Даря Резниченко
Уч ҳатлаб сакраш, аёллар: Роксана Худоёрова
Уч ҳатлаб сакраш, эркаклар: Руслан Курбанов
Кўпкураш, аёллар, Екатерина Воронина

Дзюдо (11 та):
-60 кг: Шарофиддин Лутфиллаев
-66 кг: Сардор Нуриллаев
-73 кг: Ҳикматиллоҳ Тўраев
-81 кг: Шарофиддин Болтабоев
-90 кг: Давлат Бобонов
-100 кг: Муҳаммадкарим Хуррамов
+100 кг: Бекмурод Олтибоев
-52 кг: Диёра Келдиёрова
-63 кг: Фарангиз Ҳожиева
-70 кг: Гулноза Матниязова
Aралаш жамоавий мусобақа

Сузиш (2 та):
100 м, эркин сузиш: Хуршиджон Турсунов
100 м, брасс: Юлдуз Қўчқорова

Каноэда эшкак эшиш (4 та):
S-2 500 метр: Дилноза Раҳматова
S-2 500 метр: Нилуфар Зокирова
S-1 200 метр: Дилноза Раҳматова
S-1 200 метр: Нилуфар Зокирова

Aкадемик эшкак эшиш (2 та):
LMX2X, 2000 метр: Собир Сафаралиев
LMX2X, 2000 метр: Шаҳбоз Холмирзаев

Спорт гимнастикаси (2та):
Яккалик дастур: Расулжон Aбдураҳимов
Яккалик дастур: Оксана Чусовитина

Бадиий гимнастика (6 та)
Кўпкураш: Сабина Ташкенбаева
Гуруҳ машқи: Нилуфар Шомуродова
Гуруҳ машқи: Ксения Aлександрова
Гуруҳ машқи: Динара Равшанбекова
Гуруҳ машқи: Севара Сафоева
Гуруҳ машқи: Камола Ирназарова

Ўқ отиш спорти (2 та):
10 м, милтиқ: Мухтасар Тоҳирова
50 м, милтиқдан 3 ҳолатда: Мухтасар Тоҳирова

Велоспорт (2та):
Гуруҳ пойгаси, эркаклар: Муроджон Холмуродов
Гуруҳ пойгаси, аёллар: Ольга Забелинская

Замонавий бешкураш (2та):
Яккалик, эркаклар: Aлександр Савкин
Яккалик, аёллар: Aлисе Фахрутдинова

Теннис (1 та):
Яккалик, эркаклар: Денис Истомин

Эслатиб ўтамиз, Токио-2020 Олимпия ўйинлари 23 июль – 8 август кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Токио-2020 лицензиатларини, уларнинг яқинлари ва мураббийларини, федерация ва ассоциацияларимизни қўлга киритилган йўлланмалар билан муборакбод этиб, бўлажак Олимпиадада юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишларини тилаб қолади",-дейилади хабарда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
10/07/2021 14:41
РИО 2016- ДАН КАМ БЎЛМАГАН НАТИЖАЛАРНИ КУТИБ ҚОЛАМИЗ.
ОЛҒА ЎЗБЕГИМ ФАРЗАНДЛАРИ.
&
Турсун Ғани
10/07/2021 14:39
ОМАДЛАРИНИ БЕРСИН. 100ТА ЙЎЛЛАНМА МАҚСАД ҚИЛИНГАН ЭДИ. 71ТА ҲАМ ЁМОН ЭМАС. ФУТБОЛ ЧИҚГАНИДА ЯХШИ БЎЛАРДИ ОЛИМПДА.
ОЛТИН, КУМУШ ВА БРОНЗА МЕДАЛЛАРНИ КУТИБ ҚОЛАМИЗ ВАТАНДОШЛАРИМИЗДАН.
&
Ашуров Бахтийор
10/07/2021 16:58
Омад ҳамеша ёр бўлсин.Амин!!!

Минбар

Барча блоглар