Тошкент катта халқаро мусобақага мезбонлик қилади

Унда ташкилотга аъзо миллий федерация ва ассоциация вакиллари иштирок этишди. Юртимиз номидан Ўзбекистон самбо ассоциацияси раиси Алишер Алимов мазкур Конгрессда қатнашди.

Бугун, 8 июнь куни Астана шаҳрида Осиё-Океания самбо уюшмасининг навбатдаги Конгресси ташкил этилди.

ANV_2750.jpeg

Конгресс давомида бир қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Шу жумладан, олдинда турган мусобақа мезбонлари ҳам аниқланди.

ANV_2739.jpeg

Унга кўра, 2025 йил самбо бўйича Осиё ва Океания чемпионати мезбонлиги учун Тошкент шаҳри даъвогарлик қилганди. Унга кўра, пойтахтимиз варианти бир овоздан қўллаб-қувватланди.

ANV_2857.jpeg

Шу тариқа, 2 йилдан кейинги Осиё-Океания чемпионати Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида ўтказиладиган бўлди.

ANV_3012.jpeg

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!