"Турон" икки футболчи билан хайрлашди

Суперлига жамоалари навбатдаги тур учрашувларига тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда.

"Турон" клуби матбуот хизматининг хабар беришича, икки томонлама келишувга кўра, ҳужумчи Жасур Хакимов ва ҳимоячи Сардор Хурсандовларнинг амалдаги шартномалари бекор қилинди ҳамда улар билан дўстона руҳда хайрлашди.

Яйпан жамоаси икки футболчига келгусидаги фаолиятларида улкан зафарлар ёр бўлишини тилайди. Аввалроқ, "Турон" тожикистонлик ҳимоячини ўз сафига ўқшиб олганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!