Хабарингиз бор, куни кеча “Турон” клубига янги бош мураббий сифатида Игорь Шквирин тайинланди. Шундай қилиб, биринчи давра ҳали якунига етмасидан бу жамоада бош мураббий ролида Ислом Исмоилов, Богуслав Баниак ва мана энди Игорь Шквирин  ишламоқда.

Дебютант клубни Суперлигага олиб чиққан ва 8-турдан кейин истеъфога чиққан Исмоилов Игорь Шквириннинг “Турон” устози сифатида ишга киришганига муносабат билдирди.

- “Турон” ҳали ҳам Суперлигада ғалаба қозонгани йўқ. Лекин жамоа ва унинг таркиби ёмон эмас. Доим ҳам яхши футболчилар билан натижага эришишнинг ўзи қийин бўлади. Бунга маълум вақт керак бўлади. Бу футбол ва шуниси билан ҳам қизиқ. Чунки унда кутилмаган ҳолатлар бўлиб туради.

Игорь Шквиринга келсак, уни Олмалиқдаги ёрқин фаолияти билан ҳам яхши биламиз. Тажрибали мутахассис. Орада анча вақт ишламади. Балки шу вақт мобайнида ўз устида янада кўпроқ ишлагандир. Ҳозирги замонавий футболда мураббийдан кўп билим ва интеллектуаль ҳолатларни талаб қилади.

Мураббийнинг ишига қачон баҳо берилади? Албатта, жамоасининг ўйини ва натижасига қараб баҳо берилади. Табиийки, “Турон”га бефарқ эмасмиз. Ғалабалар қозониб Суперлигада қолишини чин дилдан хоҳлайман. Янги мураббийга жамоадаги фаолиятига омад тилайман, - деди Ислом Исмоилов.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Кахрамонжон Сафаров
25/06/2021 17:30
Исломжон дадажонингиз билан сокка чикадиган жамоа ахтараверинглар отангиз нечта командани охирги сувигача симириб булдику , Турон ни супер лигага чикиши хам сиз оркали жамоани кандай бошкариб юрганлари хам халк орасидаги купчилик мухлисларга маълум пул яхшиликка олиб бормайди огаини сог булинглар